Франция Arianespace компаниясининг Ariane 5 ракетаси у билан алоқанинг йўқолишига қарамасдан, сунъий йўлдошларни орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда 26 январь, жума куни компания матбуот хизмати ўз сайтида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ракета юқори қисми аланга олгандан сўнг алоқанинг йўқолиши парвознинг бутун қолган қисмида ҳам давом этди. Ҳар иккала сунъий йўлдош ракетадан муваффақиятли ажралиб, ҳозирда орбитада. Улар тегишли бошқарув марказлари билан алоқани тутиб турибди. Ҳар иккала аппарат миссияси давом этмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ Arianespace компанияси Ariane 5 ташувчи ракетаси билан алоқа йўқолганлиги ҳақида маълум қилган эди.
Ariane 5 ракетаси икки телекоммуникация сунъий йўлдоши билан 25 январь 19:20 да Француз Гвианасидаги Куру космодромидан учирилди.
Изоҳ (0)