Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва унинг ҳудудий кенгашлари томонидан молия вазирлиги тизимида ишлаш истагини билдирган 1000 нафардан ортиқ номзодлар рўйхати тақдим этилган, деб хабар беради ЎзА.

Фото: «Газета.uz»

Тақдим қилинган номзодлар ичидан биринчи навбатда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Натижада молия вазирлиги марказий аппаратида 101 нафар, ҳудудий молия органларида 296 нафар, жами 397 нафар ёшлар амалиёт ўташга жалб қилинди.

Амалиёт якунлари бўйича иқтидорли ёшларни вазирлик кадрлар захирасига киритиш ҳамда иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Молия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан қолган номзодларни ишга қабул қилиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.