Тошкент шаҳар ИИББ жазони ўташдан бўйин товлаб юрган шахс қўлга олинганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тадбир давомида 1988 йилда туғилган фуқаро Холмуродов Жамолиддин Абдужалилович шахсига аниқлик киритиш мақсадида Реабилитация марказига олиб келинган.
Ўтказилган тезкор тадбирдар давомида Ж.А. Холмуродов муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми (босқинчилик) билан судланганлиги ва жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Самарқанд туман судининг ажримига асосан, унга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлиги, бироқ Ж.А. Холмуродов жазони ўташдан бўйин товлаб, рўйхатда бўлган Самарқанд вилоятидаги манзилида яшамасдан, Тошкент шаҳри ҳудудида юрганлиги аниқланган.
Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)