Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузурида ташкил этилган Press-hall’нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Йиғилишда Ўзбекистон Президентининг «Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ўқиб эшиттирилди.
Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси ва РШТЁИМ ҳудудий филиаллари тез тиббий ёрдам станциялари негизида бутун республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган туну-кун ишлайдиган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган Call-марказлар ташкил этилади.
Изоҳ (0)