Ўзбекистон ва Грузия тўғридан-тўғри авиаалоқани йўлга қўйиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Грузия парламенти раиси Ираклий Кохабидзе Тошкентга амалга оширган ташрифи якунларига кўра маълум қилди, деб хабар беради 1News.
Унинг сўзларига қараганда, ташриф доирасида ҳамкорликнинг конкрет масалалари кўриб чиқилган.
«Гап парламентлараро ҳамкорлик, шунингдек, иқтисодий алоқалар ҳақида кетди, жиддий истиқболлар белгиланди», — қўшимча қилди И. Кохабидзе.
Ташриф якунларига кўра парламентлараро ҳамкорлик юзасидан меморандум имзоланди.
Изоҳ (0)