Американинг Rocket Lab компанияси дунёдаги ягона ўта енгил классдаги ракета Electron ёрдамида илк бор фойдали юкламани муваффақиятли учирди. Бу ҳақда Компания Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Ракета 2018 йилнинг 21 январида Янги Зеландиянинг Шимолий ороли соҳилида жойлашган Launch Complex 1 майдончасидан учирилди. Орбитага Dove Pioneer (Планет компанияси учун) ва икки Lemur-2 (Spire Global манфаатлари учун) хусусий наноспутниклари олиб чиқилди.
Electron ракетаси композит материаллар ва уч ўлчамли чоп этиш технологияси қўлланилиб яратилган. Бу мазкур ташувчини тезкор ишлаб чиқариш ва учириш имконини беради. Икки босқичли ўта енгил Electron ракетаси 250 килограммгача оғирликдаги фойдали юкламани ер атрофидаги қуйи орбитага олиб чиқишга мўлжалланган. Ракета парвози қиймати 6,6 миллион доллардан ошмайди.
Изоҳ (0)