AdMe Шимолий Кореяда туғилган инсоннинг ҳаёт тарзи қай йўсинда давом этиши мумкинлиги ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Биринчидан, янги туғилган чақалоқ ижтимоий мавқега эга бўлади. Шу орқали давлат чақалоқни аҳолининг «содиқ», «иккиланувчи» ёки «душман» қатламига киритади. Сонбунлик отадан болага ўтади ва у катта бўлганида қайси университетда ўқишни ҳамда Меҳнат партиясига аъзо бўла олиши мумкинлигини танлай олади.
Таълим боғчадан бошлади. 4 ёшидан бошлаб «шимоллик»лар ота-онасининг ихтиёрига кўра боғчага бориши мумкин, 5 ёшидан эса мажбурий таълим дастури бўйича ўқийди. 1-синфга боришни истаган ҳар бир болакай боғчага бориши шарт.
Меҳрибонлик уйларида ота-онаси бор болалар яшайди. Бунга сабаб ёш ота-оналар ўз фарзандини моддий жиҳатдан яхши таъминлай олмаслигида.
Мактабда мамлакат етакчиларининг таржимайи ҳоли ва рус тили дарслари ўтилади. Шунингдек, алоҳида дарслар Ким Ир Сен, Ким Чен Ир ва Ким Чен Иннинг инқилобий фаолиятига ҳам бағишланган. Рус тилидан ташқари инглиз тили ҳам ўргатилади, бироқ хориж ўқув қўлланмаларидан воз кечилганлиги сабаб унинг даражаси жуда паст.
Болаларни оммавий қатл маросимларини томоша қилишга олиб боришади. Бу улар учун нормал тажриба ва Шимолий Корея фуқароси учун муҳим ҳисобланади.
Оғир болалар меҳнати. Мактаб ўқувчилари ҳосилни йиғиб олиш, дарахтларни чопиш, тоғ жинсларини ташиш ва ҳатто қурилиш ишларида иштирок этади.
Ҳарбий ўйинчоқлар жуда кўп. Албатта, қўғирчоқ ва қуёнча каби ўйинчоқлар ҳам сотилади, бироқ танк, вертолёт ва автоматлар кўпроқ харид қилинади. Бу ёш болаларда ватанпарварликни ривожланишига ҳисса қўшади, дея ҳисоблайди кореяликлар.
Болалар бўш вақтини ўзлари қизиққан тўгаракда ўтказади. Масалан, Пхеньян марказида компьютер саводхонлиги, мусиқа ва тасвирий санъатдан дарс берадиган мактаб болалари саройи мавжуд.
Изоҳ (0)