Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди Facebook’даги саҳифасида Биринчи Президентнинг ака-укалари билан тушган суратини жойлади.

Фото: Facebook / Каримов фонди

«Суратда 27 ёшли Ислом Каримов (чапдан учинчи) ака-укалари Қуддус, Ибодулло ва Хуршид билан. Самарқанд, 1965 йил» — дея изоҳ берилган суратга.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов фонди Ўзбекистон Биринчи Президентининг оиласига дахлдор янги фотосурат ва маълумотларни эълон қилган эди. Уларга кўра, оилада саккиз фарзанд ўсиб улғайган: бир қиз — Меҳринисо ва етти ака-ука: Амонулло, Ибодулло, Арслон, Қуддус, Икром, Ислом, Хуршид.