Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги хорижий давлатларга кўрсатилган гуманитар ёрдам тўғрисида маълумотларни тақдим этди.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг 24 нафар қутқарувчилари 1999 йил 23 август кунидан икки ҳафта давомида Туркиянинг Сакария шаҳрида авария-қутқарув ишлари ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатган.

Сакария шаҳрининг 330 километр квадрат майдонида жойлашган 80 фоиз уйлар вайрон бўлган эди.

Қутқарув тадбирларни бажариш мобайнида 210 та вайрон бўлган биноларни бузилишига рухсат берувчи махсус белгилар ўрнатилиб чиқилган, вайронагарчиликлар остида қолиб кетган 8 нафар инсонни мурдаси олиб чиқилган. 150 нафар инсонларнинг шахсий ҳужжатлари ва қимматбаҳо буюмлари олиб чиқиб берилган. 530 нафар инсонларга тиббий ёрдам кўрсатилган, шунингдек бир қатор мураккаб жарроҳлик ишларни амалга оширган. Қутқарувчилар жабрланган аҳоли учун чодирли шаҳарчаларни яратиб, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш ишларини олиб борган.

Амалга оширилган ишларни муваффақияти у ерга олиб борилган 3 та махсус авария қутқарув машиналари, автоном электр станцияси, қирқадиган ва кўтарадиган қутқарув асбоблари, тиббиёт ускуналари ва дори-дармонлар, шунингдек, Ўзбекистон Қизил Ярим ой уюшмаси томонидан олиб борилган инсонпарварлик ёрдамларидир.

2001 йилнинг март ойи бошларида сув тошқини натижасида Украинанинг ғарби сув остида қолиб кетган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 15 мартдаги  № 135-ф – сонли фармойишига асосан, Украина халқига инсонпарварлик ёрдами кўсатилди, шу жумладан 29020550 минг сўмлик 28 476 килограмм ёрдам  юки олиб борилган. ФВВдан 9 095 798 минг сўмлик 1550 килограмм инсонпарварлик ёрдами олиб борилган (50 дона кроват, 100 дона резина этик).

2003 йил 26 декабрь куни Эроннинг Бам провинциясида Рихтер шкаласида 6,3 балли зилзила содир бўлиши натижасида 35 минг инсон ҳалок бўлган ва 22 минг киши жароҳатланган. 90 фоиз тарихий обидалар вайрон бўлган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 785-ф-сонли фармойишига асосан, Эронга 2003 йил 30 декабрь куни 13 000 килограмм инсонпарварлик ёрдами кўсатилди.

2005 йил 8 октябрь куни соат 8:50 да Покистон жанубида Рихтер шкаласи бўйича 8 баллик зилзила содир бўлиши натижасида 2,5—2,7 миллион киши жабрланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги  460-ф-сонли фармойишига асосан, Покистон халқига инсонпарварлик ёрдами кўсатилди, шу жумладан 48997916 минг сўмлик 40597 килограмм ёрдам  юки олиб борилган. ФВВдан 17049957 минг сўмлик 17820 килограмм инсонпарварлик ёрдами олиб борилган (150 тўплам — лагер чодирлари, USB-56 русумли — 21 тўплам — чодир, УСТ-56 русумли — 20 тўплам — чодир, 200 дона тўшак).

Ўзбекистон Президентининг 2008 йил 18 августдаги ПҚ-945-сонли қарорига асосан, фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 250000 доллар қийматга эга бўлган 280780 килограмм инсонпарварлик юкларини Шимолий Осетияга этказиш бўйича мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 октябрдаги «Қирғизистон Республикаси аҳолисига инсонпарварлик ёрдам бериш тўғрисида»ги ПҚ-976-сонли қарорига асосан, 201000 доллар қийматга эга бўлган 393225 килограмм инсонпарварлик юкларини Қирғизистон аҳолисига этказиш бўйича мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилган.

Ўзбекистон Президентининг 2009 йил 22 майдаги №976-ф-сонли фармойишига асосан, фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 1 229 000 килограмм 20 та вагонда инсонпарварлик юкларини Тожикистон аҳолисига етказиш бўйича мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 апрелдаги 264-ф-сонли фармойишига асосан, фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 7428787 доллар қийматга эга бўлган 400000 килограмм (11 вагонда) инсонпарварлик юкларини Қирғизистон аҳолисига этказиш бўйича мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилган.

Ўзбекистон Президентининг 2010 йил 20 августдаги 549-ф-сонли фармойишига асосан, вазирлик томонидан 1552399 доллар қийматга эга 37219 килограмм инсонпарварлик юкларини Покистон аҳолисига етказиш бўйича мувофиқлаштириш ишларини амалга оширилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 22 мартдаги 144-ф-сонли фармойишига асосан, вазирлик томонидан 168240 доллар қийматга эга бўлган 10800 килограмм (200 тўплам чодир ва 2000 дона кўрпа) инсонпарварлик юкларини Япония аҳолисига етказиш бўйича мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди