Эски раҳбарини футболдан четлаштириб, ўзи янги раҳбарият қўлига ўтган Испания футбол федерацияси Ла Лига клубларининг ўтган мавсум учун телетрансляциялардан қилган даромади масаласига ойдинлик киритди.
Қайд этилишича, Ла Лига учрашувлари телетрансляцияларидан умумий 1 миллиард 246 миллион евро даромад қилинган. Регламентга кўра, бу пуллар клублар ўртасида тақсимланиши керак.
Талабдан келиб чиқиб, Каталониянинг «Барселона» клуби ўйинларига қизиқиш юқорироқ бўлган. Натижада «Барселона» юқоридаги даромаднинг 146,2 миллионига эга чиққан.
Бу кўрсаткич борасида Мадриднинг «Реал» клуби иккинчи бўлди — 140,1 миллион евро. Ваҳоланки, мавсум сўнгида «Қироллик клуби» 5 йил кутилган чемпионликни расмийлаштирганди.
Бешталикка «Атлетико», «Атлетик» ҳамда «Валенсия» клублари кирди. Улар мос равишда 99,2 миллион, 71 миллион ҳамда 67,4 миллион евро даромадни фақатгина телетранслияциялар орқали қўлга киритган.
Бу рўйхатда клубларнинг ҳомийлар, чипталар савдоси ва рекламалардан оладиган пуллари ўз ифодасини топмаган.
Изоҳ (0)