Декабрь ойининг охири ҳамда январь ойининг бошлари АҚШнинг Атлантика соҳилида жойлашган штатлари учун ноодатий совуқ ва қорли келди. Айрим штатларда эса қор ёғиши ҳамон давом этмоқда, деб хабар берди TJournal.
Жон Кеннеди номидаги Нью-Йорк халқаро аэропорти қор оқибатида кўриш қобилияти ёмонлашгани сабабли ёпилди, бундан олдин мегаполисдаги мактабларда дарслар бекор қилинганди.
https://twitter.com/invisibleman_17/status/948554661136666625
3 январь куни сўнгги 29 йил ичида биринчи бор Флорида штатининг шимолидаги Таллахасси шаҳрига қор ёғди. Штатнинг бир нечта мактаб округлари Рождество таътилларини узайтиришга қарор қилди, Орландодаги сув аттракционлари вақтинча ёпилди.
https://twitter.com/cjmoose/status/948651597487321090
АҚШ пойтахти Вашингтонда эса ҳаво ҳароратининг 0 дан тушиб кетиши январь ойининг ўртасига қадар давом этади. Луизиана, Жанубий Каролина ва Жоржияда фавворалар музлаб қолган. Ижтимоий тармоқлар маҳаллий аҳоли ва туристлар томонидан олинган қор ва музларнинг суратларига тўлиб кетди.
Изоҳ (0)