Янги йил кечаси Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида икки нафар фуқаро ҳалок бўлди, деб хабар берди «Новости Узбекистана».
Ёнғин 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси соат 00:30 да Чилонзор 24-даҳасида жойлашган 4 қаватли уйлардан биридаги хонадонда содир бўлган.
Тошкент ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълумотларига кўра, ёнғин бинонинг учинчи қаватидаги 41-квартирада содир бўлган. Ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатига қарамай, хонадоннинг 59 ёшли эгасини қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган. Бундан ташқари ёнғин юқори қаватга кўчиб, хонадоннинг 46 ёшли эгасини ҳам тутундан заҳарланиб ўлишига олиб келган. Шунингдек, ёнғин оқибатида яна икки киши ҳам жароҳат олган.
Ҳозирда ёнғин нима орқали юзага келгани текширилмоқда.
Изоҳ (0)