Қозоғистон пойтахти — Остона ҳокимияти давлат ишчиларига мўлжалланган хизмат транспортидан воз кечиб, такси сервисларига мурожаат этади. Бу ҳақда «Вести Кавказа» хабар бермоқда.
Ташаббус муаллифлари бу чора бюджет маблағларини тежаш имконини беришини кутмоқда.
Жорий йилда лойиҳа ҳокимиятнинг барча автомобилларини қамраб олади. 2019 йилда эса микроавтобус ва махсус техникадан воз кечилади.
Изоҳ (0)