2017 йилнинг 30 декабрь куни Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида 1996 йил 4 сентябрдаги халқаро автомобиль қатновлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат 2017 йил 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди.
Баённома ҳукуматлараро битимни қўллаш кўламини кенгайтириш орқали транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинган.
Ҳужжатга кўра, томонлар ўз давлатлари ҳудудида эркин транзит режимини бир-бирига тақдим этади ва кафолатлайдилар, шунингдек, «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қашғар» автомобиль йўналиши бўйлаб ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратади.
Изоҳ (0)