Тошкент шаҳар ИИББ ўтказилган тадбирлар давомидан Бухоро вилоятида қидирувда бўлган шахс ушланганини маълум қилди.
Айтилишича, 27 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Яшнобод тумани Тузель мавзеси ҳудудида ўтказилган тадбир давомида 1979 йилда туғилган Тохиров Бобомурод Махмудович текшириш учун тўхтатилди.
Б.М.Тохиров ИИВ ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда, унга нисбатан Бухоро виоляти ИИБ томонидан қидирув эълон қилинганлигини аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)