Россиялик Instagram фойдаланувчилари Рамзан Қодировнинг аккаунти кутилмаганда блоклаб қўйилганидан хафа бўлди, деб ёзади «MK.ru». Ахир Чеченистон раҳбари ижтимоий тармоққа унинг жониворларга бўлган меҳрини, юмор ҳиссини кўрсатиб берувчи фотосуратларни тез-тез жойлаб турарди, шунингдек, Instagram орқали ўзининг энг шов-шувли баёнотларини берарди.
Нашр Қодировнинг Instagram’да энг кўп «лайк» тўплаган ва биз энди қайтиб кўрмайдиган суратлари билан бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, 20 декабрь, чоршанба куни АҚШ расмийлари инсон ҳуқуқлари поймол этилишига алоқадор шахслар ўрин оладиган «Магнитский рўйхати»га Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни киритгач, 23 декабрга ўтар кечаси унинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ишлашдан тўхтади.
Instagram’даги аккаунти ўчириб ташлангач, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бошқа ижтимоий тармоқ — Mylistory’га ўтганини эълон қилди.
Изоҳ (0)