24 декабрь куни соат 13:00 да Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига ўтказилаётган сайловни ёритиш бўйича ягона матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.
Брифингда Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳ. Каримов бугун соат 6:00 да Тошкент шаҳрида ташкил этилган 885 та сайлов участкаси очилганини маълум қилди.Сайловда қатнашаётган барча сиёсий партиялар ва ўзини ўзи бошқариш органлари Тошкент шаҳрининг 11 та туманида ташкил этилган жами 330 та сайлов округига биттадан номзод кўрсатди. Яъни, пойтахтлик сайловчилар 1650 нафар депутатликка номзод орасидан Тошкент шаҳар туман кенгашларига 330 нафар депутатни сайлайди.
Брифингда Ўзбекистон фуқаролари сайлов жараёнида сиёсий фаоллик кўрсатаётгани таъкидланди. Сайловчилар рўйхатига киритилган 1 миллион 560 мингдан зиёд сайловчининг 334 мингдан ортиғи Тошкент вақти билан соат 13:00 гача овоз беришда қатнашгани маълум қилинди. Бу сайловчилар умумий сонининг 20,4 фоизини ташкил этади.
Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси кенг жамоатчиликни овоз бериш жараёнидан хабардор қилиш бўйича навбатдаги брифинг соат 17.00 да бўлиб ўтишини маълум қилди.
Олдинроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сайловда овоз бергани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)