22 декабрь куни Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси аъзолари ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Турли даражадаги Ўзбекистон-Россия келишувларини ва мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режасини амалий татбиқ этиш доирасида икки мамлакатнинг тегишли тузилмалари вакиллари томонидан балиқчилик ва сувга боғлиқ маҳсулотлар етиштириш соҳаларида истиқболли ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинади.
Россия делегациясига қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Евгений Громико бошчилик қилади.
Изоҳ (0)