Туркия жануби-ғарбидаги Кўния вилоятида талабаларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Аварияда 18 талаба жароҳатланди. Уларнинг бари шифохонага етказилди.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)