Анимацион фильмлари ва оилавий киномаҳсулоти билан машҳур Walt Disney кинокомпанияси Fox медиахолдингини 52,5 миллиард долларга сотиб олишини маълум қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Шартномага кўра, 20th Century Fox киностудияси билан бирга Disney National Geographic, Sky ва FX телетармоқларига, шунингдек, Marvel персонажлари ва бошқа кинофраншизалар учун муаллифлик ҳуқуқига эга бўлади. Булар орасида «Икс одамлар», «Дэдпул», «Фантастик тўртлик», «Йиртқич», «Бегона», «Маймунлар сайёраси», «Аватар» ва бошқалар бор.
Шартномага Fox’нинг телебизнеси ҳамда унинг спорт ва янгилик каналлари кирмади — улар News Corporation назорати остида қолади.
Изоҳ (0)