Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими директори Бегис Темирбаев, «Нукус ФМ» радиоси директори Бахтбек Елманов, бошловчи ва қизиқчи Бердах Қаллибеков ҳамда қорақалпоқ эстрадаси вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Учрашувда даставвал Б.Темирбаев лицензия олиш масаласи бўйича тушунтириш бериб ўтди. Шунингдек яқин орада янги йил байрами олдидан хонандалар иштирокида байрам дастури ташкил этилиши ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилишда таъкидланишича яқин орада Қорақалпоғистонда янги «Жаслар» («Ёшлар») телеканали эфирга чиқади.