АҚШда ёлғончи масс-медиа назоратдан чиқиб кетди ва мамлакат обрўсига зарар етказмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп 10 декабрь, якшанба куни Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Жорий ҳафтада ёлғончи ОАВ томонидан чоп этилган қалбаки ва обрўсизлантирадиган хабарлар жуда кам сонли мунозараларни келтириб чиқарди. Улар назорат остидан чиқиб кетди: ахборотни тўғри етказиш улар учун ҳеч нарса англатмайди. Ёлғон маълумотни чоп этишади, кейин уларни рад этишга тўғри келади», — дейилади хабарда. Трамп бундай ҳаракатлар Америка обрўсига доғ туширишини таъкидлади.
АҚШ президенти аввал ҳам бир неча марта Америка ОАВни текширилмаган маълумотни чоп этишда айблаган эди. Фақат шу ойнинг ўзида Трамп камида уч марта журналистлар ёлғонини фош қилди.
Изоҳ (0)