Кевин Висбит исмли талаба дунёдаги баъзи нарсалар аслида қанчалик катта эканлигини тушуниб етишга ёрдам берадиган коллажларни яратди, деб ёзади AdMe.
Ракета двигатели ва Smart автомобили
Дунёдаги энг катта двигатель бўлган М-1 50 йилларда NASA космик дастури учун яратилган, унинг диаметри 4 метрдан ошиқ.Пульмоноскорпион ва мушуклар
Кислороднинг юқори миқдори туфайли, қадимий қўнғизлар ҳозиргиларидан каттароқ бўлган. Пульмоноскорпионларнинг узунлиги 60 сантиметргача етган.Нефть танкери ва Марказий хиёбон (Нью-Йорк)
Seawise Giant нефть танкерининг узунлиги — 458 метр.Дионис астероиди ва Олтин Дарвозалар кўприги (Сан-Франциско)
Аполлон астероидлар минтақасининг бир қисми бўлган Диониснинг кенглиги — 1,5 километр.«Титаник» ва замонавий авиaташувчи
«Титаник»нинг узунлиги 269 м бўлган, «Рональд Рейган» авиаташувчиси эса — 333 м.Радиотелескоп ва Лас-Вегас
Хитойда жойлашган дунёдаги энг катта радиотелескопнинг диаметри қарийб 500 метрни ташкил қилади.«Мир» кони ва Уиллис-тауэр
«Мир» конининг чуқурлиги — қарийб 525 метр. АҚШдаги иккинчи энг баланд бино эса 527 метрга бўй чўзган.B-2 бомбардимончиси ва стадион
Дунёдаги энг катта ва қимматбаҳоларидан бири бўлган B-2 бомбардимончиси қанотлари қулочи 54 метрга етади.Бурж-Халифа ва Эмпайр-стейт-билдинг
Дунёдаги энг баланд иншоот — Бурж-Халифа 828 метр бўлиб, у Эмпайр-стейт-билдингдан нақ 447 метрга баландроқ.«Ўлим юлдузи» ва Ер
Агар «Ўлим юлдузи» ҳақиқатан мавжуд бўлганида, у Флорида устидан ўчиб ўтаётиб, тахминан шундай кўринишга эга бўларди.
Изоҳ (0)