АҚШ жануби-ғарбидаги Сан-Диего шаҳрида (Калифорния штати) Beechcraft Bonanza маркасидаги самолёт турар-жойлардан бирига урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши жабрланди. Бу ҳақда 10 декабрь, якшанба куни CBS телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Самолёт бортида тўрт киши бўлган. Учувчи Монтгомери Филд аэропортидан парвоз қилгандан сўнг двигатель ишламай қолганлиги ҳақида хабар қилган, шундан сўнг ортга қайтишга уринган. Самолёт катта тезликда қўнишга эришган, бироқ авариянинг олди олинмаган.
Телеканалнинг таъкидлашича, ҳодиса юз берган пайтда турар-жойда яшовчилар унда бўлмаган. АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси ва Транспорт хавфсизлиги бўйича миллий кенгаш ҳодиса юзасидан суриштирув олиб боради.
Изоҳ (0)