Emporis Skyscraper Award танлови доирасида 2016 йилнинг энг чиройли осмонўпар бинолари номи эълон қилинди. Ғолиблар номи лойиҳанинг расмий сайтига жойлаштирилди. Биринчи ўринни Нью-Йоркдаги VIА 57 West биноси қўлга киритди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Ушбу соҳадаги мукофот ҳар йили нафақат ўзининг дизайни билан ажралиб турувчи, балки ноодатий функционаллиги билан ҳам фарқ қиладиган биноларга топширилади. Шу билан бирга бинонинг баландлиги 100 метрдан ошиши керак.
Финалга чиққан бинолар танлов ўтказиладиган йилдан бир йил олдин қурилган бўлиши керак, шу сабабли ҳам — «2016 йилнинг энг чиройли бинолари».
Нью-Йоркдаги осмонўпардан кейинги ўринни Мексиканинг Тоrrе Reformа биноси эгаллаган бўлса, учинчи поғонани Oasia Hotel Dоwntоwn банд этди.
Тоrrе Reformа, Мексика
Oasia Hotel Dоwntоwn, Сингапур
Маха Накхон, Таиланд
Эльб филармонияси, Германия
Leonard Strееt, АҚШ
CTF Finance Cеntre, Хитой
Тhе L Tower, Канада
Beijing Greenland Dawangjing Tower, Хитой
Sumitomo Fudosan Roppongi Grand Tower, Япония
Изоҳ (0)