Британиялик учувчи Дэниэл Сентенонинг самолёт кабинасидан туриб туширган селфилари фейк бўлиб чиқди, деб хабар берди TravelAsk.
Тармоқларда @pilotganso таҳаллуси билан танилган Сентено ўзининг ҳайратланарли суратларини яратишда Photoshop’дан фойдаланади. Уни бир нечта деталлар «сотиб» қўйган: учувчининг сочлари шамолга тўзғимаган, кўзойнагида эса учиш-қўниш йўлагининг аксини кўриш мумкин. Шунингдек, Дэниэл ушбу суратлар фейк эканлигини тан олган ва унинг остига бу ҳақда доим изоҳ қолдиради.
Изоҳ (0)