Кўплаб буюк инвесторлар, ишбилармонлар ва актёрлар ўз мисолида тежамкорлик бойликнинг асосий сири эканлигини исботлаган. Insider оддий ҳаёт кечирадиган миллиардерлардан иборат жамланмани тақдим этди.
Уоррен Баффет
Бойлиги 75 миллиард доллар бўлган ишбилармон дунёнинг энг бoй 10 та одами рўйхатидан жой олган. Шунга қарамай, у жуда оддий ҳаёт кечиради. Масалан, у ҳали ҳам 50 йил аввал сотиб олинган уйида яшайди.Марк Цукерберг
Бой одамнинг одатига ўхшамаса ҳам, Facebook асосчиси ишга 30 минг доллар турадиган Acura автомобилида боради. Унинг бойлиги 73 миллиард доллардан ортиқ, деб баҳоланади.Сара Жессика Паркер
Машҳурлиги ва бойлигига қарамасдан, Паркер оддий ҳаёт кечиришда давом этмоқда ва бу одатни болаларига ҳам ўргатмоқда. Масалан, у ўз ўғлига шу вақтгача жияни кийган кийимларни кийдиради.Дейв Грол
Nirvana барабанчиси ва Foo Fighters солисти бўлгани унга 280 миллион доллар келтирган. Шундай бўлса ҳам, у ҳатто ўрта маълумоти йўқлиги сабабли пулларини сарфлашдан ва ҳаммасини қайтадан бошлашга мажбур бўлишдан қўрқади.Сара Мишель Геллар
Машҳур юлдуз ҳар доим арзонлаштирилган нархлардаги маҳсулотларни сотиб олади ва харид қилиш учун борганда ўзи билан пакет олиб боради.Ингвар Кампрад
IKEA асосчиси самолётнинг оддий чиптасини харид қилади ва оддий Volvo ҳайдайди.Мишель Обама
АҚШнинг собиқ биринчи хоними Оқ уйга келганида ўз ҳисобидан кийим сотиб олган. Обама ўзи учун харид қилмоқчи бўлганида чегирмали дўконларга мурожаат қилади.Марк Кюбан
У 20 ёшдан ошган вақтда ижара ҳақини тежаш учун кўпчилик билан яшаган ва кўпинча, диванда ёки полда ухлашга мажбур бўлган.Эштон Катчер ва Мила Кунис
Катчер ва Кунис Голливуддаги энг бой ва машҳур оилалардан бири саналади. Улар ўз фарзандларини камтарликда ўстирмоқда. Катчер ва Кунис ота-онасидан невараларига Рождествода биттадан ортиқ совға бермасликни сўрайди.Кейт Миддлтон
Англиянинг бўлажак қироличаси турли қабулларга бир хил кийимда бориши кўпчиликка яхши маълум. Бу қироллик оиласи аъзолари учун ноодатий ҳол.Тим Кук
Apple’нинг бош директори ўзининг келиб чиқиши билан боғлиқ хотираларни қадрлайди ва камтар муҳит унга бу хотирани сақлашда ёрдам беради.
Изоҳ (0)