AdMe дунёга машҳур мода уйлари 2018 йилда қандай кўринишдаги кийимларга кўпроқ эътибор берганликлари ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Кулгили сўзлар ёзилган футболкалар vs «Маъноли футболкалар»
2018 йилга қизиқарли тренд ваъда қилинган — эндиликда одамлар футболкадаги ёзувлар ёрдамида ўз фикрини билдириши мумкин. Гап 2017 йилдаги каби енгил-елпи фикрлар ёзилган футболкалар ҳақида эмас, балки «ҳаёт позицияси учқур иборалар ёрдамида ифодалаган» футболкалар борасида кетмоқда. Dior, Haider Ackermann, Prabal Gurung, Ashish каби мода уйлари 2018 йилги коллекциясидан ўрин олган шиорларни тақдим этишга улгурди.
Instagram’даги услублар vs Костюмлар
Дизайнер Луи Вердад Голливуддаги кўплаб машҳурларни (Кейт Бланшетт, Мадонна, Мила Йовович ва ҳоказо) кийинтириш билан шуғулланади. Унинг ҳисоблашича, 2018 йилда Ким Кардашьян каби кийиниш актуал бўлмайди. Йиртиқ жинсилар, корсет белбоғлар ва леггинслар ўтмишда қолмоқда. Уларнинг ўрнига классика келади.
Dior, Lanvin ва Dolce & Gabbana мода уйлари янги коллекцияларидан жой олган турли вариациядаги костюмларини намойиш этди.
Ноқулай оёқ кийим vs Қулай оёқ кийим
Люкс пойабзаллар дизайнери Жоан Олофф нафақат чиройли, балки бармоқларнинг бемалол қимирлашига ҳам имкон берувчи қулай оёқ кийимларни маъқул кўрмоқда. Жоаннинг ҳисоблашича, мода қулайлик томон ҳаракат қилмоқда, ноқулай оёқ кийимлар ўтмишда қолди.
Бохо вс Ковбойча услуб
Дизайнерларнинг фикрича, 2018 йилда бохо услубига бўлган қизиқиш якунланади. Шунга қарамай, унинг ўрнига ковбойча услуб кириб келади ва таассуротларга эркинлик бериш мумкин бўлади.
Очиқ елкалар vs 80-йиллар услубидаги елкалар
Стилист Али Левин 2017 йил елкаларни очиб юриш мода ҳисобланган сўнгги йил бўлиб қолишини ҳисобламоқда. Қирқимлар ҳеч қаерга йўқолмайди, аммо улар орқа ва ва ён томонларга кўчади.
Бой ранглар vs Оқ
2017 йилда ёрқин ранглар — сариқ, кўк, зумрадранг трендда эди. 2018 йилда эса уларнинг ўрнини оқ ранг эгаллайди.
Симметрия vs Тартибсиз сочлар
2018 йилда тартибсиз сочлар урфга кириши кутилмоқда.
График қошлар vs Табиий қошлар
Келгуси йилда қошлар максимал даражада табиий кўриниши учун уларни ёрқин рангларга бўяш урфга айланади.
Изоҳ (0)