Қўшиқчи Нюша доим қора сочлари билан машҳур бўлган. Бироқ унинг ўзи томонидан Instagram’га жойланган суратларга ишониш мумкин бўлса, унинг сочлари ранги энди сариқ, деб ёзади 7MedNews.
Қўшиқчи имиджининг тубдан ўзгариши унинг мухлислари аксарияти учун кутилмаган ҳолат бўлди. Гап шундаки, Нюша нафақат сочлари рангини ўзгартириш, балки уларни калталаштиришга ҳам қарор қилган — у чёлкасини қирқтирган.
«Селена Гомеснинг ортидан ақлдан оздим», — дея кутилмаган қарорини изоҳлайди қўшиқчи.
Одатда Нюшадаги ўзгаришларни ҳар доим маъқуллайдиган мухлислари бу сафар деярли бир овоздан бу ўзгаришга қарши фикр билдирди. Қўшиқчи ҳаётини кузатиб борувчи интернет фойдаланувчилари аксариятининг фикрича, бундай услуб унга ярашмаган.
Баъзилар уни ҳатто Сергей Зверев ва Жастин Биберга ўхшата бошлади ва бундай соч турмаги билан бу машҳурлар бир-бирига жуда ўхшашини таъкидлади.
Шунга қарамасдан, Нюшани қўллаб-қувватлаган фойдаланувчилар ҳам топилди.
Изоҳ (0)