Бундан 20 йил олдин, 1997 йилнинг 19 ноябрида Маккойлар оиласида еттита фарзанд дунёга келган: Кеннет, Алексис, Натан, Брендон, Натали, Жоэл ва Келси. Бу барча болалар омон қолган тарихдаги биринчи етти эгиз ҳисобланади (икки нафари мия ярим шари фалажи билан туғилган). AdMe 20 ёшга тўлган етти эгизнинг суратларини тўплаб тақдим этди.
Оилада етти эгиз туғилгунига қадар Маккойларнинг бир нафар қизи — Микейла Мари бўлган, бироқ Бобби кўпроқ фарзандли бўлишни истаган, шу сабабли у махсус терапияга рози бўлган.
Маккойлар оиласида етти эгиз туғилгач, улар газета-журналлар, телевидение диққат марказига тушган.
Уларни ҳатто ўша вақтда АҚШ президенти бўлган Билл Клинтон ҳам табриклаган. Шунингдек, уларга уй совға қилинган, моддий томондан ёрдам берилган ва барча еттита фарзанднинг коллежда ўқиши учун олдиндан пул тўланган.
Кеннет
Кеннет маҳаллий коллежлардан бирида ўқимоқда ва келажакда қурувчи бўлиш ниятида.Алексис
Алексис фалажга учраган фарзандлардан бири. Ҳозирда у ҳасса ёрдамида ҳаракатланмоқда ва маҳаллий коллежлардан бирида «мактабгача таълим» даражасини олмоқда.Брендон
Брендон — етти нафар фарзанд ичида коллежда даража олишни истамаган ягона фарзанд. У армияда хизмат қилишни маъқул кўрган.Келси
Келси эгизлар дунёга келганида Ганнибал-Лагранж университети томонидан ваъда қилинган стипендиядан фойдаланган ва келажакда артист бўлиш ниятида.Натан
Натан — фалажга учраган иккинчи фарзанд — 2005 йилда умуртқасини операция қилдириб, юришга муваффақ бўлган. Ҳозирда у Ганнибал-Лагранж университетида компьютер технологияси бўйича таълим олмоқда.Натали
У ҳам Ганнибал-Лагранж университети стипендиясидан фойдаланган ва опаси каби «мактабгача таълим» даражасини олиш ниятида.Жоэл
Жоэл ҳам Натан каби Ганнибал-Лагранж университетида компьютер технологиясини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)