Нидерландия дизайн академиясининг битирувчиси Элис Блейтон Dutch Design Week ҳафталигида ўзининг Monade Capsule номли лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳа атрофдаги муҳитдан сиқилган кишилар учун дам олиш кабинаси ҳисобланади. TJournal мазкур кабина суратларини тақдим этди.
Кабинани бино томига жойлаштириш ва шу орқали кўчага янгича урбанистик кўриниш бериш мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Блейтон экстремал шароитларда яшаш учун мўлжалланган бункерлар, сувости кемаларидан илҳомланган. Ҳар бир капсуланинг асосий материали пластик ойна ҳисобланади.
Кабина бир вақтнинг ўзида бино фасади ва томига маҳкамланади. Муаллифнинг ўйлашича, кабина беш кишини кўтара олади.
Изоҳ (0)