Япониялик Кимико Нисимото 72 ёшида сураткашлик курсларига қатнаган, уни ўқув курсларига ўғли олиб борган. Ҳозирда у 89 ёшни қарши олган. Рақамли қайта ишлашнинг асосий билимларини ўзлаштирган ва фотосанъат тарихининг қисқа курсларини тинглаган Нисимото аввалига ўзини суратга ола бошлаган, деб хабар берди Afisha Daily.
Нисимото (ҳозирда унинг ёши 89 да) яратган суратларнинг баъзилари Хаяо Миядзакининг таъсирли қаҳрамонларини ёдга солса, яна бир қисмини Reddit тармоғидаги энг яхши суратлар қаторида учратиш мумкин. Жорий йилнинг охирида Токиодаги Epson галереясида Нисимотонинг «Аsobokane» («Кел, ўйнаймиз») номли кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)