«Иблис бармоқлари» биринчи бор тармоқларда пайдо бўлганида кўпчилик унинг ҳақиқий эканлигига ишонишни истамаган. Айримлар у ўзга сайёраликларнинг уруғи деб ҳазиллашган бўлса, бошқалар бу шунчаки фантастик фильмни суратга олиш майдончасидаги кадрлар дея таъкидлаган, деб хабар берди TJournal.
Ушбу ўсимлик ҳақида биринчи бор 1860 йилда, Тасмания табиати тарифланганида сўз борган ва ўшанда уни бутун дунёга тарқатиш ишлари бошланган. Ўсимлик споралари аввалига Австралия, Янги Зеландияга олиб келинган, биринчи жаҳон уруши вақтида эса Францияга қадар етиб борган. Тахминларга кўра, улар мамлакатга жун маҳсулотлари билан бирга кириб келган. «Иблис бармоқлари»ни Европадаги барча ўрмонларда — Испаниядан тортиб Польшага қадар учратиш мумкин.
«Иблис бармоқлари» собиқ СССР ҳудудида ҳам тарқалган. 50 йилларда у Қозоғистондан топилган бўлса, 70 йиллар охирида украин ўрмонларида тез-тез учраб турган. Шунингдек, ўсимлик Россиянинг Свердловск ва Калужск вилоятларида ҳам бир мартадан аниқланган.
Қўзиқорин таъмини тотиб кўришга нафақат унинг кўриниши, балки у тарқатадиган «айниган гўшт ҳиди» ҳам халақит беради. Бироқ шунга қарамай ушбу хусусиятлар қизиқувчиларни қўзиқоринни таътиб кўришдан тўхтата олмади. Татиб кўрган инсонларнинг сўзларига кўра, унинг таъми жуда ёмон, бироқ шуниси билан у эсда қоларли.
Ўзининг қўрқинчли ташқи кўринишига эга ушбу ўсимлик тез-тез Instagram «юлдузи»га айланиб туради.
Изоҳ (0)