2017 йилнинг ўн ойи давомида Ўзбекистонда товарлар ва хизматлар истеъмол нархлари 9,3 фоизга ўсди. Бу ҳақда «Spot.uz» нашри хабар берди.
Истеъмол товарлари нархи ўртача 9,4 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари нархи эса 10,3 фоизга, хизматлар нархи 7,2 фоизга ўсди. Бу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилди.
Энг катта ўсиш февраль (1,9 фоиз), сентябрь (1,8 фоиз) ва октябрь (1,7 фоиз) ойларида кузатилди. Июнь ва июль ойларида эса, аксинча, нархлар бироз тушди (1,0 ва 0,7 фоизга).
Вазиятга таъсир кўрсатган асосий омиллар енгил автомобиллар (50,2 фоиз), тамаки маҳсулотлари (17,8 фоиз), шахсий гигиена моллари (14,7 фоиз), мато (14,6 фоиз), асосий маиший товарлар ва электр приборлар (11,5 фоиз), ювиш ва тозалаш воситалари (11,2 фоиз), алоқа воситалари ва қурилиш моллари (10,7 фоиз), маиший текстиль (10,4 фоиз), кийим-кечак (10,9 фоиз) ва пойабзал (10,2 фоиз) нархларининг ошиши бўлди.
Изоҳ (0)