The Herald газетаси ҳамда ZBC давлат телекомпанияси Зимбабве президенти Роберт Мугабенинг мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритган ҳарбийлар ҳамда ЖАР делегацияси билан бўлиб ўтган учрашуви тасвирланган суратларни эълон қилди, деб хабар берди «РБК».
Аввалроқ, исёнчи ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган Зимбабве президенти Роберт Мугабе президентлик муддатини охирига етказиш ниятида эканлиги ва истеъфога чиқишга рози эмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)