16 ноябрь куни Бокуда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов билан тор ва кенг таркибда учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Генерал-полковник З. Гасанов икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик дўстона муносабатларга асосланганини таъкидлаб ўтди.
Минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятга тўхталар экан, у Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги ихтилоф умумминтақавий барқарорлик учун жиддий таҳдид эканлигини айтди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор А. Азизов Озарбайжон қуролли кучларида ўтказилаётган ислоҳотлардан ҳамда армия қурилишидаги ютуқлардан бохабар эканлигини таъкидлаб ўтди.
Музокаралар давомида ҳарбий алоқалар ҳамда уларни ривожлантиришга оид кенг доирадаги масалалар кўриб чиқилди.
Учрашув якунларига кўра 2018 йил учун Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди.
Изоҳ (0)