Япониянинг Тотиги префектурасида яшовчи мухбир ва таржимон Питер Дурфи савдога қўйилган ноодатий уйларнинг схемасини ўзининг Twitter’даги саҳифасида эълон қилиб боради. У марказий ёки энг катта хоналар ҳожатхонага айлантирилган уйларга эътибор қаратди, деб ёзмоқда TJournal.
Мазкур квартира 840 долларга ижарага берилган. Ундаги узун хона — ҳожатхона.
Ҳожатхона уйнинг кириш қисмида жойлашган.
Ҳожатхонага кириш учун умумий фойдаланишдаги зинадан ўтиш керак.
Уйнинг барча хонасига фақат ҳожатхона орқали кирилади.
Ҳожатхона уйнинг энг катта қисмини эгаллаган.
Марказдаги лифт ҳожатхона ва ювиниш хонасига олиб чиқади. Ташқи томонда эса бошқа хоналар жойлашган.
Даҳлизга чиқиш ҳожатхона орқали.
Изоҳ (0)