Президентнинг 14 ноябрдаги тегишли фармонларига асосан Бош прокуратура раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда, Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб, Uz24 хабар берди.
Маълум қилинишича, Самадов Салом Исматович ва Таджиев Эркабай Аминович Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосарлари этиб тайинланган.
Игамов Джахонгир Хусанович Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланган.
Изоҳ (0)