Нью-Йорк расмийлари жарима автотураргоҳи талонларида йўл қўйилган хато туфайли 26 миллион доллар зарар кўрди. Бу ҳақда, New York Post газетасига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шаҳар молия департаменти вакили Соня Аллейнга кўра, олдин қоидабузарликлардан бирининг код рақами ўзгартирилган эди, аммо жарима квитанцияларида рақам ўзгаришсиз қолиб кетди. Натижада ярим миллионга яқин жарима талонлари бекор қилинди.
Айтилишича, жарима тўлаган 400 мингдан ортиқ ҳайдовчи умумий миқдорда 18 миллион долларга тенг товон пулини олган. Бундан ташқари, яна 100 минг квитанция бекор қилинган, улардан шаҳар ғазнасига 8 миллион доллар атрофида пул тушиши лозим эди.
Изоҳ (0)