Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маскнинг бойлиги 20,7 миллиард долларни ташкил этади, шу сабаб у ҳашаматли кошонада яшашни ўзига эп кўра олади, деб хабар берди Forum Daily.
2016 йилда Маск Лос-Анжелеснинг Бель-Эйр комплексидан 24,25 миллион доллар эвазига янги кошона сотиб олган эди — бу Маск томонидан ушбу комплекс ҳудудидан сотиб олинган бешинчи кўчмас мулк бўлиб, уларнинг барчасининг нархи 72 миллион доллар атрофида туради.
Барча уйлар бир-бирига яқин жойлашган, уларнинг айримларида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Айни вақтда Маскнинг бош қароргоҳи — 2012 йилда 17 миллион доллар эвазига сотиб олган кошонаси ҳисобланади. 2016 йилда эса у кошонаси яқинидаги бинони 24,244 миллион долларга сотиб олган. Ҳозирда эса у ҳали қурилиш ишлари давом этаётган замонавий уйни сотиб олди.
Бель-Эйр комплексидан 2012 йилда Маск томонидан сотиб олинган биринчи уй классик кўринишга эга. Унинг ҳовлисида теннис корти ва бассейн жойлашган.
Маскнинг шахсий кинотеатри бўлиб, у ерда миллиардер видеоўйинлар ўйнашни яхши кўради.
Уйда еттита ётоқхона ва еттита ювиниш хонаси мавжуд. Шунингдек, кошонада уй тренажёр зали ҳам жойлашган бўлиб, Маск у ерда ҳафтасига икки марта спорт билан шуғулланишга ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)