Жанубий Корея чемпионатининг қуйи лигасида тўп сурадиган Ўзбекистон миллий термасининг собиқ футболчиси Баҳодир Насимов «Футбол Экспресс» нашрига интервью бериб, кореяликлар нима сабабдан Ўзбекистондан кучлироқ деган масалага ойдинлик киритишга интилди.
Кореяда ўйин ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинмагунча давом этади, ҳамма охиригача курашади. Мен бу ерда қуйи лигада ўйнасам ҳам, у ўзимизнинг Олий Лигадан кучли, деб айтоламан. Яқинда «Динамо» — «Нефтчи» учрашувини стадионда кузатдим. Ўйинни кўриб, юқоридаги фикрим тўғри эканига яна бир марта амин бўлдим.Футболчининг қайд этишича, кореяликлар нафақат футбол, балки унинг атрофидаги соҳаларда ҳам анча илгарилаб кетган. Машғулотлар ҳам бутунлай ўзгача руҳда ўтади. Ташкилотчилик ва матбуотнинг роли жуда катта. Энг муҳими, Корея Кей Лигаси ва қуйи лигаси ўртасидаги фарқ катта эмас, икки лига жамоалари бир-бири билан бемалол рақобат ҳосил қила олади.Баҳодир Насимов, «Ансан Гринерс» аъзоси
Бу ерда машғулотлар зўр ўтади. Жамоа билан 2,5—3 соат шуғулланасиз. Футболчиларга оғир юкламалар мунтазам берилади. Шу кунгача қайси жамоада ҳаракат қилган бўлсам, ўйиннинг эртасига енгил машғулот ўтказилган. Аммо Кореяда бундай эмас. Бугун ўйнадингми, эртага яна ҳеч нарса бўлмагандек оғир машқларни бажариб кетаверасан. Шуларни кўриб, Жанубий Корея нима учун Жаҳон Чемпионатларига мунтазам чиқишини ўзим учун тушуниб олдим.Баҳодир Насимов, «Ансан Гринерс» аъзоси
Баҳодир Насимов карьераси давомида «Динамо», «Бунёдкор», «Рубин» (Россия), «Нефтчи» (Озарбайжон), «Падидеҳ» (Эрон) каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)