«Бунёдкор» футбол академиясида фаолият олиб бораётган собиқ футболчи Акмал Рисқуллаев оламдан ўтди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Рисқуллаев «Бунёдкор» футбол академиясида 8—9 ёшли болаларга футбол сабоқларини ўргатиб келаётганди. Яқиндагина у бошчилик қилаётган ва 2002 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоа Жанубий Кореядаги халқаро турнирда чемпионликни қўлга киритганди.
1979 йилнинг 24 октябрида туғилган Акмал Рисқуллаев «Пахтакор» футбол мактабидан етишиб чиққан. Уни Олий Лигага биринчи бўлиб Рустам Мирсодиқов таклиф қилганди. 14 йиллик профессионал фаолияти давомида Акмал Рисқуллаев «Шўртан», «Навбаҳор», «Локомотив», «Трактор», «Динамо», «Қизилқум» каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, собиқ футболчи Қозоғистоннинг «Ясси Сайрам» клубида бир мавсум тўп тепган.
Рисқуллаевнинг ўлимига нима сабаб бўлгани очиқланмаган.
Изоҳ (0)