Таниқли Голливуд актёри Жорж Клуни кинокарьераси якунланганини маълум қилди. У кинодан вақтинча эмас, бутунлай кетишини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Мен узоқ муддат кинода бош ролларни ижро этдим. Мен 56 ёшдаман, қизлар билан танишиш учун кинода тушишга эҳтиёжим йўқ! Бу ишни қилишимга ҳожат ҳам йўқ!», — деди актёр.
Клуни, шунингдек, айни пайтда пулга ҳам муҳтожлиги йўқлигини ва бамайлихотир ишлардан узоқлашиши мумкинлигини қўшимча қилди.
«Мен яшашга пул топиш учун актёрлик касби билан шуғулландим. Аммо дўстим билан текила ишлаб чиқарувчи компанияни миллиард долларга сотганимиздан сўнг ортиқ пулга эҳтиёжим йўқ», — таъкидлади у.
Изоҳ (0)