Танзанияда болалар граната ўйнаб, уни тасодифан фаоллаштириб юборди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Воқеа Бурунди чегарасига яқин Кагера вилоятидаги бошланғич мактабда рўй берди. Портлаш оқибатида уч бола воқеа жойида ҳалок бўлди, яна уч бола шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Бундан ташқари, 25 нафар бола жароҳат олди.
Нашрга кўра, ушбу минтақада Бурундидан келган қочқинлар яшайди. Уларнинг кўпчилиги илгари армияда хизмат қилган. Тахминга кўра, улардан бири чегарадан ўтиш чоғида қуролни ташлаб кетган. Бундан ташқари, Кагерада ноқонуний қурол савдоси ҳам олиб борилади.
Изоҳ (0)