Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 7 ноябрь куни мамлакатнинг олдинги президенти Борис Ельцин шарафига ўрнатилган ёдгорликка ўт қўйиб кетилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Рўйхатга олинмаган «Другая Россия» мухолиф партияси матбуот котиби Александр Аверин Twitter’даги саҳифаси орқали вандализмни содир этган миллатчи Игорь Шчука ҳибсга олинганини маълум қилди.
В ЕКАТЕРИНБУРГЕ ЗА ПОДЖОГ ПАМЯТНИКА ЕЛЬЦИНУ ЗАДЕРЖАН НАЦБОЛ ИГОРЬ ЩУКА.
— Другая Россия Э.В. Лимонова (@drugoros) November 7, 2017
Против него собираются применить 214-ю статью УК РФ "Вандализм". pic.twitter.com/esz7cWLNu2
Унга нисбатан ҳали айблов илгари сурилгани йўқ. Шчука вандализмда айбланиши кутилмоқда.
Ўт қўйилганига қарамай, ёдгорликка зиён етмади.
Изоҳ (0)