Россиялик спортчи, аралаш яккакурашлар (MMA) жангчиси Александр Емельяненко мамлакат президенти Владимир Путинга бағишланган шеърни эълон қилди. Унда жангчи мамлакат раҳбарини «қаҳрамон» деб атади, хабар бермоқда «РБК».
Путинга бағишланган ушбу шеър «Барчамиз президент билан фахрланамиз!» сўзлари билан бошланади.
Олдинроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Путинга бағишланган энг яхши шеър муаллифига iPhone X совға қилишини билдирган эди.
https://www.instagram.com/p/BbERM_AFg4V/
Шеърда Емельяненко Путинни Россиянинг ҳавоси, суви, қаҳрамони ва байроғи деб атайди.
Жангчи шеърни ўқиб, видеони Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди.
Изоҳ (0)