АҚШ президенти Дональд Трамп 5 ноябрь куни Япония пойтахтидаги АҚШ ҳарбийларининг Йокота базаси ходимлари олдида чиқиш қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Унинг чиқишини NHK телеканали трансляция қилди. Чиқиши чоғида президент АҚШ ва Япония ҳамкорлигининг муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
«Япония — АҚШнинг муҳим ҳамкори. АҚШ Японияни, унинг маданияти ва халқини чин юракдан ҳурмат қилади», — деди у.
Шунингдек, у Йокота базасининг муҳимлигини, жумладан, 2011 йил мартида Японияда рўй берган цунами чоғида база ҳарбийлари кўрсатган хизматларни таъкидлади.
Дональд Трамп учувчи формасида нутқ сўзлагани матбуотнинг эътиборини тортди.
Изоҳ (0)