Кўринишидан момиқ, чиройли ва беозор баъзи жонзотлар одамлар ўйлаганидан кўра хавфлироқ бўлиши мумкин. AdMe ана шундай жонзотлардан иборат жамланмани тақдим этди.
Енот
Бармоқ ва қимматбаҳо буюмларни енотнинг тирноқлари ва тишларидан эҳтиёт қилиш зарур.
Фото: AdMe
Семиз лори
Primaтлар орасидаги ягона заҳарли тур ўзини йиртқичлардан ҳимоя қилиш учун панжаларидаги махсус безларидан заҳар ажратиб чиқаради.
Фото: AdMe
Заҳарли қурбақа
Гўзаллик ортига яширинган заҳар унга теккан жонзотни бир лаҳзада ўлдиради.
Фото: AdMe
Катта чумолихўр
Унинг ўткир тирноқлари қаттиқ ерни осонлик билан қазиши ва хавфли қуролга айланиши мумкин.
Фото: AdMe
Ўрдакбурун
Катта эркак ўрдакбуруннинг заҳри кичик ҳайвонлар ва одам учун хавфли ҳисобланади.
Фото: AdMe
Типратикан
Бармоқлар эҳтиёт қилинмаса, ёввойи типратиканлардан қутуришни юқтириб олиш ҳеч гап эмас.
Фото: AdMe
Казуар
Жаҳлдор казуарнинг тумшуғи ва тирноқлари унинг ҳудудига кирган одамга жиддий жароҳат етказишга қодир.
Фото: AdMe
Малла тулки
Ўзининг ўғрилиги ва қутуриш касаллигини тарқатиши билан хавфли ҳисобланади.
Фото: AdMe
Кенгуру
Жуфтлашиш ва бошқа турдошлари билан уришаётган вақтда у одам учун хавф туғдириши мумкин.
Изоҳ (0)