31 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Канада ташқи ишлар, савдо ва ривожланиш вазирлигининг Шарқий Европа ва Евросиё масалалари бўйича бюроси бош директори Алисон ЛеКлеир бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Бўлиб ўтган суҳбатда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболлари ҳамда БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги алоқалар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, томонлар сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам равишда ўтказиш баробарида биргаликда тўпланган тажриба турли соҳаларда ҳамкориликни янда чуқурлаштириш ва ушбу соҳаларда аниқ йўналишларни белгилаш учун фаол механизм сифатида кўриб чиқмоқда.
Учрашувда ўзаро манфаатли савдони алоқаларини кенгайтириш ва Канада капитали иштирокида юқори технологик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда кенг имкониятлар мавжудлиги тасдиқланди.
Шунингдек, томонлар халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашди.
Шу куни ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди бўлиб ўтди. Тадбирларда Канада элчиси Жон Рональд Кёр иштирок этди.
Изоҳ (0)