Хисаката Хараюки кун давомида ўйнайди ва мушукларни суратга олгани учун пул ишлайди. Япониялик сураткаш ўз вақтининг асосий қисмини кўча мушуклари билан ўйнаш учун сарфлайди. У таёққа боғланган сичқон, пат ва бошқа нарсалар билан мушукларнинг жиғига тегади ва улар нинза ёки Мортал Comбат компьютер ўйинидаги жангчиларга ўхшаш ҳолатга келганида суратга олади. Хисаката Хараюкининг хоббиси унга фойда ҳам келтира бошлаган: ҳозирда унинг турли кўргазмалари намойиш этилади, деб хабар берди «Daily Afisha».
Фотогалерея: «Нинза-мушуклар»ни суратга олувчи япониялик ижодкор
×
Изоҳ (0)